Бухородаги довул оқибатлари бартараф этилмоқда
Бухоро вилоятида юз берган кучли шамол ва довулдан сўнг ҳудудларни тиклаш ва талофатларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
3-may, 20200 koʻrish

Бухоро вилоятида юз берган кучли шамол ва довулдан сўнг ҳудудларни тиклаш ва талофатларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
3-may, 20200 koʻrish

Kun xabarlari
19:14 · 3-may
14:08 · 3-may

Xushnudbek.uz
Telegram


Президент Шавкат Мирзиёев Сардобадаги фавқулодда ҳодиса сабабли Гулистон шаҳрига эвакуация қилинган одамлар билан мулоқот қилиб, улардан кўнгил сўради. Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, ҳаммага ғамхўрлик кўрсатилишини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари 2 май тунда Тошкентга қайтиб келди.

Xushnudbek.uz
Telegram
Сардоба сув омбори атрофидаги аҳоли вертолётлар ёрдамида ҳам қутқарилмоқда.
Ҳозиргача дарахт, том ва баландликларга чиқиб олган 20 дан ортиқ киши қутқариб олинган.
Фото: @AviAspotter
👉 @xushnudbek 👈


Xushnudbek.uz
Telegram
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса билан боғлиқ жорий вазиятни ҳамда унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича яқин ҳамкорликни ташкил этиш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Xushnudbek.uz
TelegramManba:davletovuz
«Ўзбекгидроэнерго» ва “TO’PALANG HPD HOLDING” МЧЖ болалари ҳақида
2017 йил май ойи иккинчи декадасида Сардоба сув омбори расман элга эълон қилинади. Учинчи декадасида эса «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти тузилади. Мазкур компанияга бугунги кунда Абдуғани Сангинов раҳбарлик қилади.
«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти гидроэлектростанцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасида ягона техник сиёсатни амалга ошириш билан шуғулланадидан давлат компанияси бўлди. Компания Ўзбекистонда янги гидроэлектростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизациялаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширади. Бу ишларга тегишли компанияларни ёллайди.
Масалан, кеча фалокат юз берган “Сардоба” сув омбори қошида апрель ойида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан кичик ГЭС қурилиши бошланди. Компания матбуот хизматининг ёзишича, апрелнинг 21 санасида мазкур ГЭС қурилиши пойдевори учун Topalang HPD irrigation systems УК иштирокида биринчи ғишт қўйилди. Дарвоқе, Topalang HPD irrigation systems УК “TO’PALANG HPD HOLDING” МЧЖ қошида ташкил этилган.
Март ойида эълон қилинган хабарда айтилишича, Қуйи Чотқол ГЭС объектида қурилиш ишлари TO’PALANG HPD HOLDING МЧЖ томонидан жадаллик билан олиб борилмоқда.
Яна бир мисол. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Пскем дарёси бўйида босқичма-босқич ва изчиллик асосида Пскем ГЭС қурилиши юқори суръатларда давом эттирилмоқда. Бу қурилиш TOPALANG HPD WATER CONSTRUCTION УК томонидан амалга оширилмоқда. TOPALANG HPD WATER CONSTRUCTION УКнинг ҳам таъсисичиси УК “TO’PALANG HPD HOLDING” МЧЖдир.
Яна бир мисол. Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида “To’palang HPD Platinum” МЧЖ томонидан 36,6 км узунликдаги “Бег-яб” каналини қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Унинг ҳам таъсисчиси “TO’PALANG HPD HOLDING” МЧЖдир.
“TO’PALANG HPD HOLDING” МЧЖ, улардан ташқари, «TO’PALANG HPD STEAM — GAS», «TO’PALANG HPD ENGINEERING», «TO’PALANG HPD SERVICE» сингари МЧЖ ва унитар корхоналарга таъсисчилик қилган.
Дарвоқе, “TO’PALANG HPD HOLDING” МЧЖ бош директори, адашмасак, «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти АЖ раиси Абдуғани Сангиновнинг ўғли Ислом Абдурҳамоновдир. Ҳарқалай фамилия-шарифи шундай хулоса қилишга ёрдам бераяпти.
Kinozal· 6 ta video
Barcha videolar
Бухородаги довул оқибатлари бартараф этилмоқда2:41
Xushnudbek.uz
TelegramСирдарёда бўлиб турган Шавкат Мирзиёев Сардобада олиб борилаётган ишларни ва аҳолига етган зарарни кўздан кечирди.
👉 @xushnudbek 👈

Xushnudbek.uz
TelegramManba:Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Ҳурматли тошкентликлар ва кўнгиллилар!
Сирдарё вилоятида рўй берган фалокат халқимизнинг бирдамлигини, унинг саховати, раҳм-шафқати, ёрдамга доимо тайёрлигини яққол намоён этди.
Бугун, пойтахтимизнинг сахий фуқаролари ва меҳмонлари томонидан тўпланган инсонпарварлик ёрдамининг биринчи карвони Тошкентдан қўшни вилоятга, юк машиналарида йўл олди.
Бироқ асосий тамойил – зарар келтирмаслик ҳақида унутиш мумкин эмас.
Коронавирусга қарши курашиш даврида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, ҳаракат қилиш жуда муҳим.
Кўнгиллиларнинг ташаббусини қўллаган ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ Сардоба сув омборида рўй берган тўғон ёрилиши натижасида талофат кўрганлар учун марказлашган инсонпарварлик ёрдамини тўплаш марказини ташкил қилди.
Ҳар куни савоб килиш истаги бор ҳар бир фуқаро кийим-кечак, буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотларини “Наврўз” ресторани ёнидаги автотураргоҳга (мўлжал – “Халқлар дўстлиги” саройи) қуйидаги тартиб бўйича келтириши мумкин:
- соат 7:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача истаги бор барча фуқаролар ўз автомобилларида;
- соат 10:00 дан 20:00 гача – махсус стикерларга эга автомобилларда.
Бу ердан сиз томонингиздан етказилган ёрдам, махсус ажратилган автобусларда (юк машиналарида), барча санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилган ҳолда Сирдарё вилоятига жўнатилади.
Сиздан илтимос, тушунмовчиликлар, фирибгарлик ҳолатлари рўй бермаслиги учун пул маблағларини йиғиб ҳисоб рақамлари ёки банк карталарига жўнатманг.
Талофат кўрган Сирдарё вилоят аҳолисига ёрдам кўрсатиш ҳисоб рақами қўшимча тарзда эълон қилинади.
☎️Маълумотлар учун телефон: +99871 239 17 28

Xushnudbek.uz
TelegramManba:Iqtisodchi Kundaligi
COVID19(21apr2020).pdf
PDF · 5,1 MB
Koronavirusni Jamiyat va iqtisodiyotga taʼsiri haqida juda zoʻr qisqa kitob yozilibdi, har bir bobini Rossiyalik yetakchi iqtisodchilar, shu jumladan Guriev, Yenikolopov, Sonin, Volchkova va boshqalar yozishgan.
Juda tez oʻqiladi, va shunday paytlarda hukumatlarga, bizneslarga va jamiyatlarga nima qilish kerak haqida koʻp muhim tavsiyalar bor. Albatta oʻzbekchaga tarjima qilinsa zoʻr boʻlar edi. Lekin koʻpchilik ruschada ham oʻqib kerakli axborotni olishadi degan umiddaman.


Xushnudbek.uz
Telegram
«Ислом молияси» телеграм канали асосчиси Хондамир Нусратхўжаев айни дамда MFaktor лойиҳасига онлайн интервью беряпти.
Хондамир Нусратхўжаев билан суҳбат закот калькулятори мавзусида.
Кўришни тавсия қиламиз.

